Консерва маҳсулотлари қадоғи учун янги дизайн.
Куз бу полиз маҳсулотларини териб олиб, қишга консервалаш пайтидир. Ишбилармон аёлларга ва маринадларни хуш кўрувчи хурандаларга бунда кўмаклашиш мақсадида “Durust” компанияси яқин кунларда янги фаолиятни йўлга қўйди. Улар донғи кетган Паркент ҳудудида етиштирилган помидор ва бодринг каби полиз маҳсулотларини қайта ишлаб, томат ва турли маринадларни қадоқлаб чиқаришни бошлашди. Консерва маҳсулотларининг қадоғи учун дизайн тайёрлаш Миним жамоасига ишониб топширилди.
Биз дизайн тайёрлашдан аввал маҳсулотнинг ўзи, унинг кучли жиҳатлари, рақабатчиларнинг маҳсулотлари ва истеъмолчилари ўрганиб чиқдик. Тўпланган маълумотлардан келиб чиқиб, дизайнда тайёр маҳсулот учун хом ашё Паркент ҳудудида етиштирилганлиги, фақат саралаб олинганларидан фойдаланилганлиги ва маҳсулотларнинг 100% табиийлиги алоҳида кўрсатиб кетилди. Натижада дўкон расталарда ажралиб турадиган ўзгача кўринишдаги дизайн тайёрланди.
Баҳо бериш Сиздан!