Кейсы
June 4, 2021

EPA герметиклари учун дизайн

EPA қурилиш мосламалари ишлаб чиқарувчи Марказий Осиё бренди. Компания 11 йиллик тажрибага эга бўлиб, ўзининг 16 офиси орқали бутун Ўзбекистон ҳудудини қамраб олган.

EPA бренди бизга алюмин профилларни монтажида ишлатиладиган герметик, клей ва пена каби, қурилиш материалларини дизайнини яратишни топширди.

Бизнинг мақсад, янги маҳсулотлар EPA стилистикасига мос тушиши билан бир қатода тушунарли бўлиши асосий фактор ҳисобланар эди.

Шунинг учун ҳам биз ҳар бир маҳсулот дизайнида уни қаерда қўллаш кераклигини иллюстрациялар орқали намойиш қилдик ва маҳсулотнинг келиб чиқиши, қуриш вақти ва елимлаш кучи каби асосий хислатларини дизайнда ёритиб бердик. Дизайна классик қизил ва тўқ кўк ранглар билан ягона стилни танлаб олдик. Қурилиш мавзусига урғу бериш мақсадида дизайнга геометрик элементлар узоридан ҳам фойдаландик.

Қурилиш материалларини дизайн қилиш бошқа соҳалардан сезиларди фарқ қилади, негаки қурилиш соҳасида кўплаб талаблар ва стандартлар бор: маҳсулотни харид қилган ҳар бир одам упаковка дизайнини тўлиқ тушуниб, материалларни қандай ишлатиш тўғри бўлишини дарҳол тушуниб олиши керак.

Маҳсулот упаковкасига қўшган яна бир муҳим элементимиз, товар Туркияда ишлаб чиқарилганини кўрсатувчи белги бўлди. Истеъмолчилар учун бу муҳим, негаки Турк қурилиш материаллари ўзининг мустаҳкамлиги билан донг таратган.

Сўзимиз якунида таъкидлашимиз жоизки, EPA нинг янги маҳсулотлар линейкаси ажойиб иморатлар қуришни мақсад қилган кишилар учун яратилган ва бизнинг жамоа бундай завқли, етакчи ва муваффақиятли компания учун дизайн қилишдан мамнун бўлди. Шу билан бирга, алюминий билан ишлаш, унга дизайн яратиш ҳам бизга қизиқ масала бўлди, негаки авваллари биз асосан картон ва пластик билан ишлагандик.

Дарвоқе ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ҳамжамияти ҳамда packagingoftheworld.com томонидан мувофаққиятли деб тан олинди ва ўша куни эълон қилинган дизайнлар орасида энг кўп кўрилган ва ижобий овоз олгани бўлди.

Бахо бериш Сиздан!