Кейсы
December 30, 2021

I GOLDнинг янги сариёғлари учун дизайн ишлаб чиқилди.

Ёғ-мой маҳсулоталари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи I Gold корхонаси бир вақтнинг ўзида 5 хил ассортимент билан бозорга кириш ва ундаги барча талабни қондиришга қаратилган стратегияни ишлаб чиқди. Мазкур 5 хил номдаги товарларига қадоқ дизайнини ишлаб чиқиш учун эса бизга мурожаат қилишди.

Вазифа: нонушта учун мўлжалланган сариёғ/спред ларига ёрқин, эстетик дизайн ишлаб чиқиш.

Асосий шартларидан бири бу дизайнлар бир-бирига ўхшамаслиги керак.

Бозордаги таклифларни, истеъмолчи хулқ-атворини ва талабларини ўрганишдан сўнг дизайнга қўйиладиган шартларни белгилаб олдик. Натижада дўкон пештахталарида ўзгача кўриниши билан ажралиб турувчи қадоқ дизайнлари яратилди.

Баҳо бериш Сиздан! Баҳо беринг камчиликларни кўрсангиз айтинг, зеро танқид Миним ривожи учун жуда мухим рол ўйнайди. Таклиф ва фикрларни комментларда кутиб қоламан.