Кейсы
December 30, 2021

Lola Dessert House логотипи ребрендинг қилинди.

Торт, пирожное ва пишириқлар каби қандолатчилик маҳсулотларини ким яхши курмайди дейсиз. Албатта ҳаммамиз уларни севиб истеъмол қиламиз. Айниқса бирор тадбирни нишонлашга тўғри келса. Масалан, кириб келаётган янги йил тадбирини. Айни кунларда ушбу қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилаётган тадбиркорлар ҳам талайгина топилади. Яъни бу соҳада хам рақобат муҳити шакилланиб бормоқда. Маҳсулот ҳар қанча сифатли бўлса ҳам уни тегишли тарзда харидорга тортиқ қилинмаса ютказиб қўйиш хеч гап эмас. Рақобатлашиш учун доимо изланишда бўлиш, янгиликлар киритиб бориш керак. Lola Dessert House бренд номи остида фаолият юритаётган тадбиркоримиз ҳам қандолатчилик соҳасида 22 йиллик тажрибага эга. Ушбу бренднинг қандолатчилик маҳсулотлари проффесионал қандолатчилар томонидан маромига етказилиб, табиий ҳамда сифатли маҳсулотлардан тайёрланади. Шунга қарамай тадбиркоримиз бугунги кун талабидан келиб чиқиб, ушбу брендни янгилаш яъни ребрендинг қилиш ниятида бизга мурожаат қилдилар.
Аввалига кўпиртириб тўлдирилган брифни ўқиб, ўзимда ҳам Лола бренди тортларига нисбатан қизиқиш уйғонди. Ўша куни фарзандимни туғилган куни эди. "Сирли харидор" (тайный покупатель) бўлиб, Лола брендининг Алоқадаги филиалига кириб торт харид қилдим. Аввалига нархи нисбатан арзонлиги учун сифатига шубҳам бўлди. Лекин тадбир охирида торт барча йиғилганларга манзур келганлиги ҳақида ижобий отзив олдим. Торт хақиқатдан ҳам сифатли тайёрланган бўлиб, табиий қаймоққа қилинган экан.

Вазифа: Lola Dessert House брендининг логотипини ребрендинг қилиш.

Биз логотип ишлаб чиқишдан аввал бренднинг маҳсулотини, рақобатчиларини, кучли тарафлари ва истеъмолчиларини ўрганиб чиқдик. Тўпланган маълумотларнинг таҳлилидан ва брендни позицилаштиришдан келиб чиқиб логотип ишлаб чиқдик.

Логотип учун бренд идентлиги сифатида лола гулининг тасвирини танладик. Чунки харидор онгида лола номи биринчи навбатда гул билан боғлиқ ассациация уйғонади. Lola Dessert House ёзувини эса нозик лекин жиддий шрифт орқали ифодаладик. Рангларга келсак очиқ, ёрқин ранглар колоритидан фойдаландик. Натижада кўзга яққол ташланадиган, таниб олиш ва эслаб қолиш осон бўлган жозибали логотип яратилди.
Қадоқ учун дизайнда эса табиийлик ва майинликни акс эттирдик.

Баҳо бериш Сиздан!

аввалги логотипи