Кейсы
March 15, 2022
Мекко пряник учун дизайн тайёрлаш жараёнлари.
Неймингга изоҳ:
MĚKKO - чех тилида юмшоқ, майин маъноларида билдиради. Бу ном осон ёдда қолади ва оригинал. Мекко пряникларини ўрганганимизда унинг бошқа рақобатчиларига қараган ўзини узоқ муддат юмшоқлик даражасини сақлаб қолишини аниқладик. Бу ҳислат пряникни харид қилиш даврида асосий танлаш мезонларидан бири ҳисобланар экан. Шу сабабли Мекко номида тўхталдик.
Логотипга изоҳ:
Логотип персонажида "Қизча ва куёнчалар" мультфильм қахрамони характеридан илҳом олдик. Сочларини кўп ва жингалак қилиб, маҳсулотни юмшоқлигига яна бир бор урғу бердик.
Дизайн упаковкага изоҳ:
Упаковкада дарча қолдириб, пряникларни у ердан кўриниб туришига эришдик. Ўртасига персонажли логотипни жойлаб, брендини яққол кўринадиган қилдик.