Polvon пистасининг янгича дизайни
Polvon - Сурхондарё вилоятида асосланган писта бренди бўлиб, компания ҳозирда ўз маҳсулотлар линейкасини янгиламоқда.
Шу сабабдан брендга янги айдентика, креатив ёндашув ва самарали дизайн ечимлар керак бўлди.
Дизайнимизнинг асосий элементи янги қаҳрамон бўлди. Уни жамоамиз иллюстратори референслар асосида яратиб, қаҳрамон орқали миллий руҳ ва маҳсулот фалсафасини кўрсата олди.
Янги дизайн маҳсулотга премиал руҳ қўшди, уни рақобатчилар орасидан ёрқин ранглар ва ўзига жалб қилувчи қаҳрамон эвазига ажралиб туришини таъминлади. Маҳсулотнинг эски дизайнига нисбатан бизнинг ечим визуал коммуникация нуқтаи назаридан сезиларли даражада самаралироқ натижалар қайд этади.
Бу персонаж кейинчалик бошқа маҳсулотларни (кукуруз, сухарик) мувофаққиятли бозорга киришига ҳам ҳизмат қилади.
Баҳо бериш Сиздан!