Кейсы
December 25, 2021

Rash milk текстил фаолиятда R-five бренди билан янги иш бошлади.

Ҳозирги кунда юртимизда текстил соҳаси бошқа соҳаларга нисбатан анча илдам ривож топиб бормоқда. Сабаби ўзимизда етиштирилган сифатли пахта хом ашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот холатига келтириб сотиш ҳукумат томонидан қўллаб қувватланмоқда. Шунингдек, жахон бозорида тоза пахтадан тикилган маҳсулотларга талаб ошиб бормоқда.

Натижада компанияларнинг иқтисодий салоҳияти ошиб, улар орасида соғлом рақобат муҳити шакилланмоқда. Улар сафига “RASH MILK” зонтикли брендига тегишли янги “R-five” суб-бренди ҳам қўшилмоқда.

“R-five” бренди остида асосан эркаклар учун мўлжалланган премиум классдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Рақобатчилардан сифати ва ўзига ҳос дизайни билан ажралиб туради. Бренд эгаларининг мақсади нафақат ички бозорда балки Европа бозорида ҳам ўз ўрнига эга бўлиш ҳисобланади.

Вазифа: “R-five” бренди учун премиал, замонавий логотип ва гайдбук ишлаб чиқиш.

Биз дастлаб ушбу бренднинг товарларини, харидорларини, рақобарчилари ва УТТларини яъни уникал товар таклифларини ўргандик. Тўпланган маълумотлардан ва брендни позициялаштиришдан келиб чиқиб логотип ишлаб чиқдик.

Товарлар премиум класс учун мўлжалланганлиги сабабли логотипни бир вақтнинг ўзида ҳам ҳашамдор, ҳам минимализм стилидаги, ҳам замонавий кўринишга олиб келдик. Бренднинг эстетик коди сифатида “R 5”ни тасвирладик. Натижасида бренд идентлигига эришдик. Ишимизнинг мантиқий давоми сифатида логотипни ишлатилиш қоидалари ва соҳалари жамланган гайдбукни ишлаб чиқдик.

Баҳо бериш Сиздан!