Rizo чойи учун логотипидан упаковкагача
Чой бозорига кириб келаётган янги бренд
Чойнинг фойдали жиҳатларига ҳеч ким шубҳа қилмайди.Чой чанқоқни босади ва тетиклик ҳиссини беради. Холестерин даражасини пасайтириб, юрак қон-томир фаолиятини нормаллаштиради, қариш жараёнини секинлаштиради ва ҳатто кишини ақллироқ қилади. Шундай ажойиб ҳусусиятларга эга маҳсулотни дастурхонимизга тортиқ қилишни истаган савдода 16 йиллик тажрибага эга тадбиркоримиз янги бренд яратишга ният қилиб, бизга мурожаат қилдилар. Биз улардан брендинг бўйича бриф савол жавоб ўтказдик. Жавоблардан келиб чиқиб, бренд учун логотип ва қадоқ дизайни ишлаб чиқишга киришдик.
Харидорларни рози қилиб сотиш принципига асосланиб фаолият юритадиган тадбиркоримиз янги чой брендига Ризо (Rizo) номини бердилар. Биз эса ўз навбатида логотип яратишга киришдик. Чойнинг баргларини ўзгача ҳолатда ифодалаб, номга ва фаолиятга мос тушадиган логотип ишлаб чиқдик. Ва ниҳоят чойларнинг турлари ва навларидан келиб чиқиб, харидорларга тушунарли бўладиган ва хоҳиш уйғотадиган премиал қадоқ дизайни тайёрладик.
Баҳо бериш Сиздан!