Кейсы
May 12, 2022

Минерал сув учун бренд "под ключ" (ном, логотип, дизайн этикетка)

Қадоқланган ичимлик суви бозори нисбатан барқарор ва доимий ўсиб бораётган бозор бўлиб, маҳаллий ва халқаро миқёсда кўплаб ўйинчиларга эга.

Лекин, ушбу бозордаги бўшроқ сегментни танлаб, ўзига хос таклиф билан рақобатлашса бўлади.

Вазифа: Минерал ичимлик суви учун ном, логотип ва этикетка дизайнини ишлаб чиқиш.

Ечим: Сув хаёт манбаи. Сувнинг бу хусусиятидан келиб чиқиб, лотинча “vitalis”- саломатлик ва ўзбекча “tana”-тана, организм сўзларини бирлаштирдик.

Натижада “Vitana” номи танланди. “Vitana” vitalis+тана маҳсулотнинг шифобахш ҳусусиятига мос келади.
Логотип ва этикеткада табиий манба орқали олинган сувни тасвирладик. Табиат манзарасини билан унга қўшимча жило бердик.

Vitana бренди асосан хонадон ва офислар сегментига ичимлик сувини етказиш билан шуғилланади. Ўзини шифобахш хусусиятларни сақлаб қолинган сув сифатида тақдим қилади.

Баҳо беринг ва комментларда ўз фикрингизни қолдиринг!