Zamin чойи учун логотипидан упаковкагача
Хитой чойи ўзининг тарихи билан дунёга танилган. Айримлар чойни шифобахш ҳисобласа, айримлар чой ичиб рохатланишади, айримлар эса бир кунини ҳам чойсиз тасаввур қила олишмайди.
"AND ZAMIN TEA" МЧЖ Zamin товар белгиси остида аҳолининг барча этиёжини қондира оладиган чойлар ассортименти билан бозорга киришни олдига мақсад қилган.
Бу вазифани амалга ошириш Миним агентлигига топширилди.
Биринчи навбатда логотип яратишга киришилда. Бу ерда рақобатчилар ва жахон тажрибаси ўранилиб, техник топшириқ (ТЗ) тузилди. Замин номини осон ўқиладиган премиал ва жозибали қилинди. Бунинг учун аввал унинг тасвири тайёрланди ва сўнгра рақамли дастурда визуал кўриниши яратилди.
Чойни премиал дизайн қилиш учун минимализм ҳам биз учун жуда муҳим эди. Дўкон пештахталарида рақобатчиларда ажралиб турадиган, оддий ва замонавий бўлган юқори сифатли маҳсулотлар ўз истеъмолчисини жалб қилишига умид қилмоқдамиз.