Кейсы
February 17, 2022

Текстил корхонаси учун ABABIL номига логотип тақдим этилди.

Эркаклар учун костюм-шим брендлари сони яна биттага кўпайди. Бу “ABABIL” бренди бўлиб, ушбу бренд остида 18-50 ёшли эркаклар учун мўлжалланган кийимлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Мақсади: Замонавий, сифатли кийимлар билан харидорларга манзур бўлиб, бозорда мустахкам ўринга эга бўлиш. Компания эгалари бизга бренднинг рамзини ифодаловчи логотипни тайёрлаб беришимизни сўраб мурожаат қилишди.

Вазифа: “ABABIL” текстил бренди учун логотип тайёрлаш.

Қуръони Каримда Абобил қушлари Каъбатуллоҳни Аллоҳни изни билан душманлар ҳужумидан сақлаб қолганлиги келтирилади ва бу билан мусулмонлар орасида катта ҳурмат, машхурликка эришган.

Кейинги навбатда текстил бозорини рақобатчилар ва мақсадли аудиторияни ўргандик. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, хулосалардан келиб чиқиб логотип ишлаб чиқдик. Биз логотипда ушбу қуш сиймосини учиб кетаётган ҳолатида тасвирладик. Бренд номи ва позиционированиясидан келиб чиқиб жасурлик ва мардлик рухида логотип дизайнига киришдик. Чунки ушбу хислатлар мақсадли аудиториямизинг характерига тўғри келади. Шунингдек бу рамз орқали брендни доимий ҳаракатда ва янги изланишларда эканлигини кўрсатдик. Натижада минимализм стилидаги замонавий логотип тайёрладик.

Баҳо бериш Сиздан!