Кейсы
April 30, 2022
Дача мавсуми бошланди!
Ёзнинг жазирама кунлари келиши билан дам олиш мавсуми бошланиб кетади. Иссиқ кунда тоғ ёнбағрига чиқиб дам олишни, пойтахтдаги кундалик югур-югурлардан қочиб тоза ҳаводан нафас олиб, яқинлар билан кабоб тайёрлашни истаб қолади инсон.
Ярим тайёр кабоб (мариновка) бозорида ҳам, таклифлар кўпайиб, рақобатни ортишига олиб келмоқда. Бундан тўғри хулоса қила олган Butcher.uz тадбиркоримиздан кабоб мариновкаларига қадоқ дизайни қилиш учун буюртма тушди.
Кабоб хўрандаларининг хулқ атворидан келиб чиқиб "брутальный", ёрқин ва тушунарли дизайн қилдик. Butcher.uz нинг ўз фермаси ва қушхонаси мавжуд бўлиб, маҳсулотни шарий қоидалар бўйича сўйилишини маҳсулот дизайнида кўрсатиб ўтдик.