Кейсы
June 29, 2022

Dora музқаймоғи учун қилинган дизайн концепция "World Brand Design" ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди.

Хоразмдан музқаймоқ ишлаб чиқарувчи “Aeroport Ice Cream” компанияси янги бренд учун дизайн упаковка қилдириш учун бизга мурожаат қилишди.

Вазифа: Премиум класс музқаймоқ учун ном, логотип ва дизайн упаковка ишлаб чиқиш. Ўзбекистоннинг барча худудларига кириб борадиган ва қўшни потенциал Туркманистон, Қозоғистон давлатларида рақобатлаша оладиган дизайн.

Янги маҳсулотни, унинг устун жиҳатларини, истеъмолчилари ва бозор тенденсияларини тадқиқ этгандан сўнг музқаймоқ брендига “Dora” номини беришни таклиф қилдик. Dora - бу қизлар исми бўлиб, инглиз тилида бу табиат таъсирчан, мафтункор деган маънони билдиради. Бироқ, шу билан бирга характер жиҳатдан у фаоллиги ва энергетикаси билан ажралиб туради. Ёнғоқли шоколад ҳам энергия беради, ўзига тортадиган ва иштаҳали бўлади. Ном нейминг талабларига жавоб беради: маъноли, жарангдор, қисқа ва эсда осон қолади.

Dora - энг яхши шоколад ва саралаб олинган, сифатли грек ёнғоқлари билан қопланган сутли музқаймоқ. У нафақат мазали, балки фойдали, чунки унинг таркибида палма ёғи йўқ ва мутлақо ГМОсиз.

Бу фазилатларнинг барчаси мижозлар ва ҳаридорлар учун ўзгарувчанликни сақлаш мақсадида тўрт хил рангда амалга оширилган упаковкада акс эттирилган. Упаковканинг типографияси, шунингдек, маҳсулотнинг визуал ўзига хослиги ва обрў-эътиборини инобатга олган ҳолда амалга оширилди. Ўзини ҳурсанд қилишга тайёр бўлганлар ва бунга ўзини лойиқ билганлар учун қимматли, юқори сифатли маҳсулот.

Музқаймоқнинг упаковкадаги тасвири ҳам мижознинг иштаҳасини қўзғатадиган, иссиқ ёз кунларида уни мазали ва ёнғоқли музқаймоқ ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган тарзда тасвирланган.

Упаковканинг дизайн коди келажакда Dora музқаймоқларининг бошқа турларига осонликча кенгайтирилиши мумкин - ва бу жуда муҳим, чунки компания Dora севимли маҳсулот брендига айланиши учун ноёб ингредиентлар комбинацияси билан турли хил таъмларда музқаймоқлар ишлаб чиқаришни ният қилган. Бу билан барча музқаймоқ шинавандалари учун танлов имконияти яратилади.

Биз ёрқин ва жасур бўлиш - ўзининг юқори сифатини кўрсата олишни истаган маҳсулот учун тўғри стратегия эканлигига ишонамиз.

Dora музқаймоғи дизайни Буюк Британиянинг World Brand Design ва дунё бўйлаб энг қизиқарли ва креатив ишларни йиғиб борадиган Packaging of the World ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди.