Қуруқ мевалар учун логотип ишлаб чиқдик
Ўзбекистон ўзининг сархил мевалари ва қуруқ мевалари билан машхур. Ушбу маҳсулотлар билан савдосида “биринчи қўл”лардан бири бўлган Фирдавс аканинг корхонаси бозорда ўз ўрнига ва кўринишига эга бўлиш учун “Firdavs meva va quruq mevalari” брендига асос солдилар. Бу бренд учун логотип тайёрлаш бўйича бизга мурожаат қилдилар.
Вазифа: “Firdavs meva va quruq mevalari” бренди учун логотип ишлаб чиқиш.
Логотип ишлаб чиқиш учун корхонанинг ўзини, маҳсулотини, унинг рақобатчилардан устун томонини, мақсадли аудиторияси ва рақобатчиларини ўргандик. Тўпланган маълумотлар таҳлилидан ва брендни номидан келиб чиқиб логотип тайёрладик. “Firdavs” бу жаннат боғи эканлиги учун бренд идентлиги сифатида турли хил мева ва қуруқ меваларни ўзида жамлаган дарахт тимсолини тасвирладик. Бу логотип орқали корхона фаолиятини тезда англаб олиш мумкин.