Кейсы
September 5, 2022

GENETICS фармацевтик корхона учун логотип тайёрладик

Андижон шахридаги, фармацевтик маҳсулотлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи янги “GENETICS Micropharm” МЧЖ га Логочи лойиҳаси асосида логотип тайёрладик.

GENETICS - Генетика жонли организмлардаги наслдорлик ва турланишни ўрганувчи фандир. Ушбу логотип белгисида ДНК боғларини эслатувчи элементларидан фойдаландик, ҳамда улар бир-бирига боғланиб кетишини акс эттирдик. Маҳсулотлари асосан доривор ўсимликлардан олинганлиги сабабли, рангларида табиийликга урғу берувчи яшил ранглар комбинациясидан фойдаландик.