Humo's заргарлик бренди учун миллий руҳдаги айдентика
Бренд тарихи
Humo's миллийликни тарғиб этувчи маҳаллий заргарлик бренди. Компания ўз маҳсулотларини нафақат ўзбек, балки халқаро бозорда ҳам муваффақиятли сотиб келмоқда.
Яқинда бренд ўз ташқи кўринишини янада такомиллаштириш учун янги, нафис, мижозларда ижобий таассурот қолдирувчи айдентика яратишни мақсад қилиб, бизга мурожаат қилди.
Дизайн ечимларимиз
Авваламбор, биз бренднинг миллийлик руҳини нозик, олтин элементлар билан ифода этишга эътиборимизни қаратдик.
Логотипда афсонавий ҳумо қуши тасвирланган бўлиб, у ўзига хос заргарлик маҳсулоти шаклига яқин ҳолатда дизайн қилинган.
Ушбу логотипни кўрган ҳар қандай инсон хаёлига авваламбор айнан заргарлик соҳаси келишини таъминлай олдик.
Бундан ташқари, логотипга тўғри типографик ёндашув қўллаб, брендга ва соҳага мос шрифт ишлаб чиқдик.
Логотип максимал даражада самарали қўлланилиши учун мижозга батафсил гайдбук яратдик.