Имкон плюснинг янги музқаймоқларига дизайн концепция қилинди.
IMKON PLYUS Ўзбекистондаги топ музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.Ушбу компания махсулотлари кўп ассортиментли бўлиб, дистрибуция амалиёти ҳам яхши йўлга қўйилган.
IMKON PLYUS компанияси бизга музқаймоқларнинг янги линейкаси учун нейминг ва дизайн бўйича мурожаат қилишди.
Маҳсулотнинг кучли тарафи бу унинг Бельгия шоколади билан қуюқ қопланганлигида.
Биз ишимизни анализдан бошладик: бозорни таҳлил қилдик, рақобатчиларни ҳамда истеъмолчиларини ўргандик ва ғоялар шакллантириб, уларни амалга оширишни бошладик.
Kadife нинг бошқа музқаймоқлардан афзал тарафи бу унинг шоколадга бойлигидир. Шоколад ўз навбатида триптофан ва кофеин моддаларини сақлайди. Бу моддалар киши истеъмол қилганда ҳурсандчилик гормонларини ажратади. Шу сабабли бу маҳсулотни "источник счастья" деб позицияладик.
Маҳсулотимиз дизайни классик музқаймоқлар дизайнидан анча фарқ қилади. У юқори кантрастли бўлиб, тўқ, премиал рангларда ишланган ва бу ўз навбатида қиммат, сифатли ва премиал маҳсулот таассуротини қолдиради.
Шу билан бирга музқаймоқ қуюқ шоколадни бир зумда музлатиш технологияси асосида яратилади ва биз буни ҳам дизайнда кўрсата олдик.
Дарвоқе ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди ва ўша куни тақдимоти бўлган брендлар орасида энг кўп лайк йиғди.