Кейсы
August 3, 2022
Хиндистоннинг Memphis vision care PVT LTD фармацевтик корхонаси учун дизайн упаковка тайёрланди. (MBA pharm буюртмасига асосан)
Инсон саломатлигини сақлаш ва фармацевтика ривожига хиссасини қўшиш мақсадида MBA pharm брендига асос солинган. Компания дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи бўлган Эрон, Ҳиндистон, Покистон фармацевтик компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Вазифа: MBA pharm учун логотип ва препаратлар учун дизайн концепция тайёрлаш.
Логотип тайёрлаш М ва В ҳарфлари хамда ҳимоя шити шаклидан фойдаланди. Рангларида тозаликни англатиш учун кўк ва очроқ кўк рангларидан фойдаландик.
Қадоқ дизайларини ишлаб чиқишда ёрқин замонавий ва препаратнинг таъсир этиш механизми график ранглар орқали тасвирлашга харакат қилинди.
Саломат бўлинг!