Кейсы
June 21, 2021

Redder зираворлар учун дизайн концепцияда мижозга нима месседж берилгани хақида

Пандемиядан сўнг бизнесда ижтомоий муҳит ўзгарди. Аҳолининг озиқ-овқатга бўлган муносабат маданиятида ўзгаришлар содир бўлди Очиқ ҳолатда тарозида ўлчаб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаб сотилиши йўлга қўйила бошланди. Авваллари катта хажмда қадоқланган маҳсулотлар кичикроқ хажмларда қадоқлашга ўтилди.

Юқоридаги шаклланган эхтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон бозорида янги Redder spices брендига асос солинди.

Redder номи инглизчада қип-қизил деган маънони англатади. Бу ном таомга мазали таъм, алвон туслар ва лаззатбахш ифорлар ранг-баранглигини бера олишини ифодалаш учун танланди. Бундан ташқари бу нейминг талаффуз қилишга осон, жарангдор ва тезда ёдда қолади.

Маҳсулотнинг асосий целевой аудиториси аёллар бўлганлиги ва Ўзбекистон бозорида асосан ёрқин рангларни хуш кўрилиши муносабати билан дизайн концепциясида асосий фон сифатида ёрқин рангли контрастлардан фойдаландик. Шунингдек, моно специяларимизни мижозга тушунарли бўлишини таъминлаш мақсадида маҳсулотни ҳам, номини ҳам йирик қилиб кўрсатишга ҳаракат қилдик. Махсулот бозор растасида қопни устига қўйиб сотилаётган жараённи ифодалаш учун ўша тартибда компановка қилинди. Қадоқ дизайнида маҳсулотларнинг барчаси расмга олинган бўлиб, бунда қадоқнинг айнан ичига солинадиган зираворлардан фойдаланилди.

Redder spices логотипини яратишда брендни зираворга алоқадорлигини кўрсатиш мақсадида дунё бўйича зираворларни кўп миқдорда етиштирувчи ва истеъмол қилувчи ҳинд халқи тимсолидан фойдаландик ва уни қалампир билан уйғунлаштирдик. Натижада ўзига хос логотип кўриниши пайдо бўлди.

Баҳо бериш Сиздан!