Шифобахш ёғлар учун логотип ва дизайн упаковка қилдик
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда табиий ўсимлик ёғлари жуда машҳур бўлиб бормоқда. Уларни доривор ёки косметик маҳсулот сифатида қўллашади.
Марказий Осиё ҳусусан Ўзбекистонда тайёрланган ёғлар халқаро бозорда ҳам машҳурликка эга. Ички бозор ҳамда МДҲ давлатлари учун мўлжалланган шифобаҳш ёғларга дизайн қилдириш учун "AL-SHAMS-QAMAR" ОК мурожаат қилишди.
Ишни бошлашдан аввал маҳсулотни ўзини ўрганиб, унинг бошқа рақобатчиларидан афзал тарафларини ажратиб олдик. Рақобатчилар бераётган таклифни ва маҳсулотнинг асосий харидорларини ўргандик. Бу ишларни қуйидаги тартибда амалга оширдик:
1-босқич –Тахлил — маҳсулотнинг ҳозирги ўрни ва унинг бошқа рақобатчиларидан афзал тарафларини ажратиб олиш.
2-босқич - Маҳсулотнинг асосий харидорлари ўрганиш (харид қилишга қандай факторлар сабаб бўлмоқда ва уларни нима мотивациялаштирмоқда).
3-босқич - Визуал коммуникация вазифасини шакллантириш учун дизайн этикеткага техник вазифалар ишлаб чиқиш.
Маҳсулот асосан соғлиғига эътиборли бўлган, ёши 45-80 лардаги инсонлар учун мўлжалланди. Шарқ безаклари — маҳсулотнинг турли хил шифобахш хусусиятларини акс эттирувчи кўп бурчакли юлдузни намойиш этган қадоқни ишлаб чиқдик. Ҳар бир қутининг ўзига хос ранги ва асосий таркибий қисмининг тасвири бор. Бу ҳар қандай ёғнинг визуал равишда ноёб ва таниб олиш осон қилади.
Ҳар бир қадоқ биринчи навбатда бой маданиятимизга ишора қилади.
Ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ва дунё бўйлаб энг қизиқарли ва креатив ишларни йиғиб борадиган Packaging of the World ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди.