Кейсы
February 15, 2022

Болаларга мўлжалланган дори воситалари учун ёрқин қадоқлар тақдим этилди.

Рақобат муҳити тадбиркорларни брендлар ва маҳсулот қадоқлари устида янада кўпроқ ишлашни талаб қилмоқда. Фармацевтика соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Болалар учун дори воситалари қадоқларида зерикарли дизайнлардан воз кечиш учун Тоp Victory компанияси бир қатор дориларни (БФҚ) янги қадоқ дизайнларини ишлаб чиқишни сўраб марожаат қилдилар.

Вазифа: болалар учун мўлжалланган дори воситаларига янги қадоқ дизайнларини ишлаб чиқиш.

Ушбу вазифани бажаришда авваламбор маҳсулотни ўзини, унинг мақсадли аудиториясини ва рақобатчиларини ўрганиб чиқдик. Тўпланган маълумотларни тахлил қилдик. Тахлил хулосасига кўра техник вазифа шакллантирдик. Дизайн ёрқин, замонавий ва асосийси болалар дунёсига яқин бўлиши керак эди.

Бунинг учун ҳар бир қадоққа алоҳида қизиқарли ва дўстона кайфиятдаги динозавр қахрамонларни қўшдик. Шрифтлар устида ишладик ва ҳар бир қадоққа таркибга мос ёрқин рангларни танладик. Дори воситасининг номини ўзгартирмадиган ҳолда уни болалар учун ўқиш осон бўладиган тарзда ифодаладик. Шунингдек, уларни тахлаш, сақлаш ва ташиш ҳолатини оптималлаштирдик.

Мерчандайзинг талабларини инобатга олиб, уларни дизайнини шундай ишлаб чиқдикки, дориларни ҳам вертикал ёки горизонал ҳолатда тахлаш мумкин, бу эса бўйича исталган жойга мослашиш ва пештахталарда ажралиб туришига эришилади.

Қадоқлаш шаклини ҳам қайта ишладик. Уни замонавийлаштирдик ва флаконлар қадоқ ичида силкиниб кетмаслиги учун картон қовурға моделини хам ишлаб чиқдик.

Бундан ташқари, биз ҳар бир маҳсулот турини ўзига хос ранг билан ажратдик . Энди уларни деярли бир зумда ажратиб олиш мумкин. Ҳар бир қадоқ туридаги ўзига хос белги буни янада осонроқ ва қулайроқ қилади.

Хулоса тариқасида шуни айтишимиз мумкинки, Top Victory компанияси учун тақдим этилган қадоқ дизайлари ёрқин, мақсадли аудиторияга мос ва рақобатчилардан яққол ажралиб турадиган кўринишга эга бўлди.

Баҳо бериш Сиздан!

Ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ва дунё бўйлаб энг қизиқарли ва креатив ишларни йиғиб борадиган Packaging of the World ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди ва ўша куни эълон қилинган дизайнлар орасида энг кўп кўрилган ва ижобий овоз олгани бўлди.