Кейсы
January 6, 2022

Гигиеник пахта таёқчалари учун бренд ном, логотип ва дизайн упаковка.

Вазифа: гигиеник пахта таёқчаларининг янги бренди учун нейминг, логотип ва дизайн упаковка ишлаб чиқиш.

Ишни бошлашдан аввал маҳсулотни ўзини ўрганиб, унинг бошқа рақобатчиларидан афзал тарафларини ажратиб олдик. Рақобатчилар бераётган таклифни ва маҳсулотнинг асосий харидорларини ўргандик. Бу ишларни қуйидаги тартибда амалга оширдик:

1-босқич –Таҳлил — маҳсулотнинг ҳозирги ўрни ва унинг бошқа рақобатчиларидан афзал тарафларини ажратиб олиш.

2-босқич - Маҳсулотнинг асосий харидорлари ўрганиш (харид қилишга қандай факторлар сабаб бўлмоқда ва уларни нима мотивироват қилмоқда).

3-босқич - Визуал коммуникация вазифасини шакллантириш учун дизайн этикеткага техник вазифалар ишлаб чиқиш.

Ўрганиш давомида шуни аниқладикки, гигиеник пахта таёқчалари кундалик ҳаётимизда кенг фойдаланиладиган тозалик воситалари ҳисоблади. Асосий истеъмолчилари аёллар косметикада ва ёш болалар озодалиги учун ишлатилинар экан. Бундай воситаларни таклиф қилувчилар эса бозорда кўп экан. Улардан ажралиб туриш учун харидор онгида осон ёдда қоладиган ном ва жалб қиладиган упаковка қилиш керак эди.

Нейминг учун “wavio”сўзи мақул топдик. Бу номни пахта толасининг тўлқинсимон шаклидан, яъни инглизча "wave" cўзидан келиб чиқиб танладик. Логотип сифатида номнинг ўзини асосий ЦАга манзур тушадиган стилда ифодаладик.

Упаковка дизайнига ҳам креатив ёндошдик. Бренд идентлиги сифатида асосий маҳсулот бўлган пахтали таёқчани катталаштирган холатда кўрсатдик. Унга пахта ўсимлигини барглари ва новдаларининг тасвири билан безак бердик. Шунингдек харидорлари асосан аёллар эканлигидан келиб чиқиб, ёрқин ва эстетик ранглардан фойдаланган ҳолда маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини ёритиб бердик. Натижада рақобатчилардан ажралиб турадиган дизайн ишлаб чиқдик.

Баҳо бериш Сиздан!