Minim халқаро брендлар орасидан жой олмоқда
Minim ҳозирда асосан маҳаллий брендлар билан ишлайди. Бизнинг мақсадларимиздан бири — ўзбек брендларини дунёга танитиш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорда кўрсатиб, мижозларимиз даромадини ошириш. Бунда биз ҳам портфолиомизга ажойиб кейс олиб фойда кўрамиз, мижозимиз ҳам ўз бизнесини янада ривожлантириб фойда олади.
Бунинг учун бир нечта йўл бор: турли хил фестивалларда қатнашиш, коллаборациялар ташкил этиш, ёки дизайнларимизни халқаро аренада кўрсатиш.
Шу вазифаларни бажариш учун, биз март ойидан бошлаб Буюк Британиянинг World Brand Design Society, ҳамда АҚШнинг Packaging of the World халқаро ресурсларида ўз дизайнларимизни жойлаб келмоқдамиз.
Буни уддасидан чиқиш учун жамоамизга профессионал копирайтер, яъни матнлар билан ишловчи мутахассисни жалб қилдик. У нафақат ишларимизни инглиз ва рус тилларида тақдимот қилади, балки барча мижозларимизнинг матнларини ҳам назорат қилиб, уларнинг сифатини таъминлайди.
Меҳнатимиз натижасида ҳозирга келиб 10 дан ортиқ кейсимиз дунё дизайн ҳамжамиятларидан жой олди. Жумладан, Ofori, Aslan Tea, Balsam, Dr. Paul pharmaceutical, Rashmilk Lulu yogurt, EPA, Redder ва яна бир нечта дизайнларимиз шулар сирасида.
Кейсларимиз Британия ва АҚШ талабларига жавоб бериши учун бир нечта талабларга мос бўлиши керак эди. Авваламбор, биз қилган дизайн ноёб, ҳеч қаердан кўчирилмаган ва оригинал бўлиши зарур. Бундан ташқари, дизайн шунчаки чиройли эмас, балки самарали, сотувларни таъминлаб берувчи бўлиши даркор. Рангларни тўғри танлаш, шрифтларни мослаштириш, бренд миссияси ва қадриятларини дизайн орқали намойиш этиш — буларнинг барчаси халқаро комиссия учун муҳим ҳисобланади.
Дизайнларимиз айнан шу талабларга жавоб бера олгани, ва бизнинг мутахассисларимиз дизайнларимизни тўлақонли очиб бериб, уларни мазмун моҳиятини кўрсатиб бера олганликлари сабабли ҳам бизнинг ишларимиз дунё рукнларидан жой олмоқда.
Ўзингиз ҳам ишларимизни кўриб чиқишингиз мумкин:
https://worldbranddesign.com/minim-designs-packaging-for-lulu-yogurt/
https://worldbranddesign.com/minim-upgrades-pills-packaging-design-for-dietary-supplement-producer/
https://worldbranddesign.com/aslan-tea-packaging-by-minim-brand-design-agency/
https://worldbranddesign.com/modern-concept-for-arzincum-syrup-and-spray-from-minim-design-agency/
https://worldbranddesign.com/packaging-design-for-an-independent-farmer-by-minim/
https://worldbranddesign.com/minim-discovers-new-flavors-for-ofori-liquid-soap/
https://worldbranddesign.com/consumer-friendly-design-for-vita-boom-by-minim/
https://worldbranddesign.com/minim-design-creative-packaging-for-yello-snacks/
https://worldbranddesign.com/authentic-design-for-construction-tools-producer-from-minim/
https://www.packagingoftheworld.com/2021/06/epa.html https://www.packagingoftheworld.com/2021/05/lulu-yogurt.html
https://worldbranddesign.com/bright-and-honest-packaging-design-for-redder-spices/
https://www.packagingoftheworld.com/2021/06/redder-spices.html