Спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи тўқимачилик корхонасига нейминг ва логотип тайёрладик.
Республикамизда енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича бир қатор ишларни олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида маҳаллик янги брендларни ташкил топишига сабаб бўлмоқда.
Шу қаторда "Авис Трико Тех" компанияси Мinim I Brand design агентлигига жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган, оригинал ва осон эсда қоладиган ном (нейминг), логотип ва гайдбук тайёрлаб бериш бўйича мурожаат қилишди.
Маҳсулот целевой аудиторияси асосан 16-55 ёшли эркаклар ҳисобланади. Ҳозирги кунда куз-қиш мавсумига мўлжалланган иссиқ спорт кийимлари ишлаб чиқаришга асосий эътибор қаратилган. Компания узоқни кўзлаб проффесионал бренд орқали чет давлатларга экспортни йўлга қўйишни режалаштирган.
Биз нейминг талаблари ва логотип яратиш қоидаларидан келиб чиқиб, босқичма-босқич ишларни амалга оширдик.
Ном танлаш бўйича бизда бир қанча вариантлар бўлди, лекин уларни орасида ўзбекча сўз — "зўри" сўзини танладик. Ха бу бир тарафдан сифатни англатувчи ҳамма ишлатадиган умумий сўз. Интелектуал мулк агентлиги бу товар белгисига патент бермас эди, лекин бир оз фонетик мослашувдан сўнг "зўри" сўзи "Zoree" га айланди. Бу ном компания учун кучли масъулият ва мунтазам мотивация бериб, компанияни олға юришга мажбурлайди. Зеро бу номга "соответствовать" қилиш керак бўлади.
Логотипнинг иконкаси сифатида "Z" ҳарфини кўрсатдик. У ҳаракат, динамика, жасурлик характерини акс эттирди.
Ишимизнинг якуний босқичида эса янги мижозларни муваффақиятли жалб қилиш мақсадида Zoree брендининг тўғри ва самарали қўллаш қоидалари, ишлатилиш соҳалари тушунарли қилиб кўрсатилган қўлланмани (гайдбукни) ишлаб чиқдик.
Бу кейсимиз Буюк британиянинг World Brand Design ҳалқаро ташкилотга жўнатилди ва экспортлар хулосаларидан сўнг ташкилот портфолиосидан муносиб ўрин эгаллади.
Ундан ташқари Авис Трико Тех компанияси Zoree брендини Интелектуал мулк агентлигининг товар белгиларини рўйхатга олиш бўйича экспресс экспертизадан муваффақиятли ўтказиб, патент гувохнома олишди!