Sardor Karabayev
@mirishkoradliya
1 post

Ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

2020 йил 25 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 182-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ: ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Шаҳар ва қишлоқ...