Андижон вилояти Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси томонидан Андижон шаҳар 2-кичик даха худудида “VELIKIY VELIKAN” МЧЖ томонидан қурилиши амалга оширилаётган 7 қаватли турар-жой биноcида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини юридик ва шаҳарсозлик хужжатларининг мавжудлиги, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг амалдаги ГОСТ, ШНҚ, ҚМҚ талабларига хамда лойиха-смета хужатларига монандлиги жойида ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди. Андижон шаҳар хокимининг 2017 йил 11-август кунидаги 787-Қ сонли қарори билан Андижон шаҳар С.Зулунова кўчаси, 4-уйда яшовчи фуқаро Валиев Лазизбек Турдибаевичга 2-қаватли “Тиббий хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” биноси қуриш учун Андижон шаҳар 2-кичик даҳа худудидан 450.0 кв.метр...