"Шўртан ГКМ" МЧЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда
“Шўртан ГКМ” МЧЖда муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозларнинг 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, паст, юқори ва ўта юқори босим остида ишлайдиган конденсатоотводчиклар ва буғ йўлдошларининг техник ҳолатини текшириш, текшириш натижасига кўра аниқланган, маънан эскирган конденсатоотводчиклар ва буғ йўлдошларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мажмуа технологик ҳудудидаги цехларга тегишли объектларнинг иситиш қурилмаларидаги иссиқлик алмашиш аппаратлари, насослар, қувурлар ва қувурбоғлагичларнинг ҳолатини текшириш, таъмирлаш ҳамда текшириш натижасига кўра яроқсиз ҳолга келган ускуналар, қувурлар ҳамда қувур боғлагичларни янгисига алмаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, технологик қурилмалардаги қувурузатгич изоляциялари, маҳкамловчи арматура коробкалари ва технологик аппаратлар изоляцияларининг яроқсиз жойларини қисман алмаштириш ишлари бажарилиб, куз-қиш мавсумда талофатсиз ишлаши учун тайёр ҳолатга келтирилди.
Бундан ташқари назорат ўлчов асбобларининг импульс трубкалари изоляцияси, иситиш тизими линиялари ҳамда боғловчи қутиларининг герметик ҳолатини текшириш ва камчиликларини бартараф қилиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.
Шунингдек, мажмуада ўтган қиш мавсумида кузатилган аномал об-ҳавони эътиборга олган ҳолда асосий ишлаб чиқариш жараёнларидаги қурилма ва жиҳозларни беталофат ишлатиш ва совуқдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида чора-тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган.