December 10, 2024

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда маънавий- маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ишчи-ходимлар орасида миллий дунёқарашни юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида мажмуа маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ҳамда ШГКМ Ёшлар бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида, мажмуа Касаба уюшма қўмитаси мутахассислари томонидан, бугунги кунда юртимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, Президентимиз топшириғига асосан суръатга олинган "Баҳодир Ялангтўш" тарихий-бадиий фильми намойиш этилди.

Филимда тарихий муҳит, хонлик даври, улкан саройлар, йирик қўшинлар, ақлли, узоқни кўра оладиган хонлар ва Регистон мажмуаси яратувчиси, Самарқанд ҳукмдори ва моҳир ҳарбий раҳбар Ялангтўш Баҳодирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Шунингдек, ушбу тадбир давомида, Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг яримфинал босқичи дастлабки беллашуви бўлиб ўтди.

Ушбу беллашув, Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармасининг "Absolyut", ШГКМ Поликлиникасининг "Avitsenna", Оқова сувларни тозалаш цехининг "Zilol" жамоалари ўртасида ўтказилди.

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра "Absolyut" жамоаси 5 балл билан беллашув ғолибига айланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг яримфинал босқичи биринчи беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоунинг беллашувида энг яхши ўйинчи деб топилган, "Avitsenna" жамоаси аъзоси Олимов Сухробга мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|