"Шўртан ГКМ" МЧЖ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари жараёнлари кўздан кечирилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ раҳбарияти мажмуа Бош директори бошчилигида, мажмуада амалга оширилаётган режали таъмирлаш ишлари, "Honeywell" бошқарув тизимини модернизация қилиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳолатини назоратдан ўтказди.
Дастлаб, технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, мажмуада ишчи-ходимларни иш жойига ўз вақтида ва хавфсиз етказиб келтириш ва олиб кетиш ишлари, мажмуада навбатчилик даврини ўтаётган ишчи-ходимлар, турдош корхоналар ва чет эл компанияларидан жалб қилинган мутахассислар учун яратилган қулай шароитлар, иситиш тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган зарурий чоралар кўздан кечирилиб, Бош директор томонидан масъул ходимларга қўшимча тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун, режалаштирилган профилактик таъмирлаш ва модернизация ишлари учун жами 1683 банддан иборат бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда 211 та бандда кўрсатилган ишлар тўлиқ якунланди.