"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда навбатдаги тактик-амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 май куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ объектларида Ғузор ҳарбийлаштирилган газ қутқарув отряди шахсий таркиби ва мажмуа саноат хавфсизлиги ва техника назорати хизмати, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати, Сафарбарлик чақирув ишлари ва фуқаро муҳофазаси гуруҳи, Атроф муҳит муҳофазаси хизмати, мажмуа цех поликлиникаси ходимлари иштирокида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда, ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича Этилен ишлаб чиқариш цехи DА-1201 колоннасида тактик-амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотида содир бўлиши мумкин бўлган “кучли зилзила натижасида Этилен ишлаб чиқариш цехининг Пирогазни тайёрлаш қурилмасидаги DА-1201 колоннасининг қулаши натижасида иссиқлик алмашинув аппарати, сепараторлар ва насос агрегатларининг вайрон бўлиши, газ ва ҳаво аралашмаларидан портлаш ҳосил бўлиши ва ёнғин содир бўлиши” тактик-амалий ўқув машғулоти режаси сифатида танлаб олинди.
Ўқув машғулоти ўтказишдан асосий мақсад:
- Отряд командирлар таркибининг авария қутқарув ишларини “Раҳбарий ҳужжат”га асосан ташкиллаштириш бўйича билимларини текшириш;
- Хавфли ишлаб чиқариш объектларида табиий ёки техноген турдаги фавқулодда вазиятларга (тўкилишлар, портлаш, ёнғин) отряднинг шахсий таркибини юқори даражада тайёрлаш;
- Командирлар ва оддий шахсий таркиб ўртасида “Тревога” хабарини олганда ўзларини тутишлари, шунингдек фавқулодда вазиятлар қоидаларига мувофиқ ҳаракатларини ишлаб чиқиш;
- Фавқулодда вазиятларнинг зарарли омиллари таъсиридан ишчиларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш ва тажриба орттириш;
- Тезкор журналлар, авария жадвали, жанговар ҳисоб табели, авария вазиятларини бартараф этиш режаси, авария карточкаларини борлигини текшириш;
- Ишдаги мумкин бўлган узилишлар оқибатларини таҳлил қилиш, ўқув машғулот ҳаракатларининг хизмат кўрсатилаётган объектнинг авария вазиятларини бартараф этиш режасида кўрсатилган ҳаракатлар билан мувофиқлиги, авария вазиятларини бартараф этиш режасида кўрсатилган ҳаракат тартибларининг амалда мослигини такомиллаштириш;
- Аварияда ишлатиладиган жиҳозлар омборхонаси, тезкор машиналар жиҳозлари ва уларнинг созлиги, табелнинг минимал жиҳозланишига асосан звеноларнинг жиҳозлари жамланмаларини текшириш.
Бу каби амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мажмуада табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш ишларини текширишдан иборат.