Шўртан газ кимё мажмуасида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида тадбир ташкил этилди
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.
Ўзбекистонда ҳар йили 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” кампанияси бошланади ва турли тадбирлар ўтказилади.
Жумладан, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ фаоллар залида завод ишчи-ходималари учун "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Республикаси маънавият ва маърифат маркази Ғузор туман бўлинмаси раҳбари Ш.Болтаева, Ғузор тумани “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси Д.Хужақулова, Ғузор тумани хоким ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Муҳиддинова, Ғузор тумани аёллар инспектори М.Тошниёзова, Мажмуа Бош директорининг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Д.Осимова, мажмуа юридик хизмати юрисконсульти М.Районов ҳамда мажмуада меҳнат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аёлларга нисбатан тазйиқларнинг олдини олиш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги сайи ҳаракатларни қўллаб қувватлашдир.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир чора-тадбирлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида йиғилганларга маълумотлар беришди, маъруза ва тақдимотлар қилишди.
Тадбир сўнгида меҳмонлар учун мажмуа тарихи музейига экскурсия ташкил қилинди ва музей фаолияти билан таништирилди.