"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 1-саралаш босқичи "Е" гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.
Ушбу беллашув, Этилен ишлаб чиқариш цехининг " ONEKS", Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг "ARISTOKRATLAR", "Геолог" маданий ва спорт соғломлаштириш марказининг "GEOLOG " жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра "ARISTOKRATLAR" жамоаси 5 балл билан беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "Е" гуруҳи беллашуви натижалари:
Ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоу беллашувида энг яхши ўйинчи деб топилган, "GEOLOG" жамоаси аъзоси Бобохонов Зухриддинга мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.