“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда жорий йилнинг биринчи чорагида 1725 дона ўлчаш асбоблари қиёслашдан ўтказилди
Бугунги кунда ахборот технологиялари ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб бориб, унинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Айниқса замонавий технология асосида жиҳозланган технологик жараёнларда ўлчаш воситаларини янада сифатли ишлашини таъминлаш борасида метрология хизмати ривожланиб бормоқда.
Хусусан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг Метрология хизмати, соҳанинг замонавий ютиқларидан фойдаланган холда мажмуада мавжуд сарф, сатҳ, босим ва ҳарорат ўлчаш асбобларини қиёслашдан ўтказиш ҳамда аккредитация жараёнини қўллашда ютуқли ва самарали ишларини амалга оширмоқда.
Жумладан, технологик жараёнларнинг узлуксиз ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида хизматнинг Қиёслаш лабораторияси муҳандис-техник ходимлари томонидан, ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда жорий йилнинг биринчи чорагида 1725 дона ўлчаш асбоблари қиёслашдан ўтказилди.
Шунингдек, “ЎзММИ” ДК ва ташкилотнинг Қашқадарё филиали томонидан жами 405 дона ўлчаш асбоблари қиёсловдан ўтказилди.
Бундан ташқари, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводига узатиладиган табиий газ тижорат тармоғининг Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида жойлашган янги турдаги “Flowsic 600-XT” ультратовушли сарф ўлчаш воситалари ўрнатилган бўлиб, ушбу тижорий ўлчаш асбобларига ҳам Қиёслаш лабораторияси ходимлари томонидан Метрологик хизматлар кўрсатилмоқда.
Маълумот учун, мажмуанинг Қиёслаш лабораторияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ташкилотлар орасида биринчилар қаторида 18 йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси “Аккредитация маркази” ДУК томонидан 2021 йил 26 июль куни давлат реестрида O’ZAK.QL.0053 рўйхат рақами билан аккредитациядан ўтказилган ҳамда аккредитациялаш гувоҳномасига эга бўлган.
Ушбу аккредитация гувоҳномаси орқали нафақат мажмуага тегишли бўлган ўлчаш асбобларини қиёсловдан ўтказиш балки бошқа юридик ташкилотларга хам хизмат қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Бунга мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, биргина “Uzbekistan GTL” МЧЖ корхонаси билан ўтган 2022 йилда 600 миллион сўмлик шартнома тузилиб, корхонадаги ўлчаш асбобларини қиёсловдан ўтказиш ишлари олиб борилган.