September 28, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампанияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарорига мувофиқ 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимиз бўйлаб мунтазам равишда жамоатчиликни кенг жалб килган ҳолда, “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси амалга оширилмоқда.

Шу жумладан "Шўртан ГКМ" МЧЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими инспекторлари томонидан ҳам мажмуанинг цех, хизмат, тармоқ ва бўлимларида юртимизда ўтказилаётган “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида мажмуа ишчи-ходимларига “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мажмуа ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилиши ҳолатларини олдини олиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар бир ишчи-ходимлар тўлиқ риоя қилишлари зарурлиги, ёнғинга қарши сув олгич, ёнғин ўчириш гидромонитор ва ёнғиндан хабар бериш мосламаси ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг ишчи ҳолатини доимий назорат қилиниши лозимлиги, қурилмаларда олиб бориладиган оловли ишларни олиб бориш жараёнида қоидаларга риоя этилиши, жавобгар шахслар иш жойини назоратсиз қолдириб кетмаслиги тўғрисида тушинтириш ишлари ва улар ҳақида тарқатма материаллар берилмоқда.

Шунингдек, ёнғиндан ва газдан заҳарланганда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ва мажмуа ишчи-ходимларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|