December 14, 2024

"Шўртан ГКМ" МЧЖда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакиллари томонидан сайёр қабул ўтказилди

2024 йил 13 декабрь куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республикаси кенгаши, мажмуа маъмурияти ва ШГКМ Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ишчи-ходимларни муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Мажмуа маъмурий биносида ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республикаси кенгаши раис ўринбосари — халқаро бўлим мудири Собиржон Эгамбердиев ва Тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Акбар Юсупов томонидан ишчи-ходимларига уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, касаба бошланғич ташкилотлари томонидан бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, мажмуа ходимлари томонидан берилган савол ва мурожаатлар тингланди. Тадбир давомида мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, маълум вақт талаб этган масалалар юзасидан масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қайд этиш жоизки, ўтказилаётган бу каби сайёр қабулларда асосий эътибор ишчи-ходимларнинг арз ва шикоятларида келтирилган ҳолатларни жойида ҳал этишга, бюрократик тўсиқларни бартараф этиб, адолат ва шаффофлик тамойилларини қарор топишига ходимларда ишончни янада мустаҳкамлашга қаратилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|