"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда маънавий- маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ишчи-ходимлар орасида миллий дунёқарашни юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир аввалида, мажмуа Касаба уюшма қўмитаси мутахассислари томонидан, бугунги кунда юртимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, Президентимиз топшириғига асосан амалга оширилган “Меҳр” операциясининг мазмун-моҳияти, инсон қадр-қиммати, Ватан соғинчи, тинчлик ва фаровонликнинг қанчалик бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида ҳикоя қилувчи “Тутқунлик” бадиий фильми намойиши бўлиб ўтди.
Маълумот учун, “Меҳр” операциялари доирасида 2019 йилнинг май ойидан бошлаб, Яқин Шарқдаги уруш ўчоқларидан 531 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек ушбу тадбир давомида, Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 1-саралаш босқичи "Б" гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.
Ушбу беллашув, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг "Avtomatika", Еркатой мактабгача таълим муассасаси қизларидан ташкил топган "Erkatoy", Механик таъмирлаш цехининг "Mexaniklar" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра "Erkatoy" жамоаси 5 балл билан беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "Б" гуруҳи беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоунинг беллашувида энг яхши ўйинчи деб топилган, "Erkatoy" жамоаси аъзоси Усмонова Азизага мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.