August 18

Раҳбарият кўмаги ва ёшлар фидойилиги — муваффақият калити

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ёшларни қўллаб-қувватлаш, касбий йўналишдаги интилиш ва ташаббусларини рағбатлантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларнинг фикрларини тинглаш мақсадида мажмуа раҳбарияти билан мунтазам равишда очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, 2025 йил 15 август куни мажмуа бош директорнинг транспорт ва хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Халилов Нодир Норқулович ва ШГКМ Касаба уюшма қўмитаси раиси Тўракулов Азамат Исматиллаевич билан ёш мутахассислар ўртасида бўлиб ўтган "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ана шундай амалий ишларнинг ёрқин намунасидир.

Учрашувда Н.Халилов ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, масъулиятли бўлиш, касбий билим ва кўникмаларни доимий равишда ошириб бориш, янгиликка интилиш ҳамда ташаббускорликни кучайтириш ҳар бир мутахассис учун муҳим эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у мажмуа тараққиёти йўлида ёшлар ташаббусларига, айниқса транспорт ва хўжалик соҳаларидаги инновацион ғоялар ва самарадорликни оширишга қаратилган таклифларга очиқ эканини билдириб, уларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди.

А.Тўракулов эса ёш мутахассисларнинг фидойилиги, билимга чанқоқлиги ва жамоадаги фаол иштироки келажак муваффақиятининг асоси эканини таъкидлади. Шунингдек, у ёшларни янги ғоя ва ташаббусларни амалга оширишда дадил бўлишга чақирди.

Тадбир очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди, таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён қилиш имкониятига эга бўлишди. Учрашув якунида билдирилган фикр ва таклифлар асосида тегишли вазифалар белгиланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, мажмуада самарали меҳнати билан алоҳида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар раҳбарият ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|