Шўртан газ кимё мажмуаси ишчи-ходимлари фарзандлари учун Туркия давлатига саёҳат ташкил этилди
Шўртан газ кимё мажмуаси нафақат Ўзбекистондаги энг йирик газ саноати корхоналаридан бири, балки Қашқадарё вилоятининг нуфузи ва тараққиёти намунаси, бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, вилоятимизнинг ғуруридир.
Бугунги кунда ташкилотда ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий дунёқарашини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган ишларнинг яхши ташкил этилиши, жамоада иш унумдорлигини оширишга замин яратмоқда.
Корхонада ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам қатор ишлар амалга оширилади. Мунтазам равишда спорт мусобақалари, шахмат-шашка, стол тенниси бўйича спартакиадалар ўтказилиб турилади. Шунингдек, хар йили "ЗАКОВАТ", Брейн-ринг", "Қувноқлар ва зукколар" каби иқтидорли ёшларни излаб топишга қаратилган интеллектуал ва ижодий турнирлар ўтказиш анъанага айланган.
Ташкилотда нафақат ишчи-ходимлар, балки уларнинг фарзандлари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Дам олиш ойларини болалар соғлигини тиклаш ва дам олишлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар ажратилмоқда. Ҳар йили 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга юртимизнинг нуфузли оромгоҳларига 4000 мингга яқин йўлланма берилади.
Жорий йилдан Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбарияти ташаббуси билан мажмуада кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун Туркия давлатига саёҳат ташкил этилди.
Мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган Анқара шаҳрида бўлган 7 кунлик саёҳат давомида, болажонларга Турк бадиий санъати тўгараклари, турк меъморчилик обидалари, турк табиати манзаралари, қизиқарли оловли шоулар, кўнгилочар масканлар, байрамона дастурхонлар ва бошқа кўплаб болажонларни хурсанд қилувчи тадбирлар ташкил этилди.
Саёҳат давомида, болажонлар Туркия давлатининг диққатга сазовор масканлари билан танишиш баробарида ўзлари учун қизиқарли бўлган бир қанча маълумотларга ва олам-олам таассуротга эга бўлиб қайтишди.