"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг саралаш босқичининг "Е", "F" ва "G" гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтди.
Дастлабки беллашув "E" гуруҳидан жой олган Завод поликлиникасининг "Avitsenna", Электр таъминоти цехининг "Kuchlanish", Мажмуа фаол ёшларининг "Renessans" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижасига кўра Завод поликлиникасининг "Avitsenna" жамоаси 6 балл билан беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "E" гуруҳи беллашуви натижалари:
Иккинчи ўйин "F" гуруҳидан жой олган Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "Boriga-baraka", Оқова сувларни тозалаш цехининг "Zilol" ҳамда Ташқи сув таъминоти цехининг "Okean" жамоалари ўртасида ўтказилди.
Ушбу беллашувда Оқова сувларни тозалаш цехининг "Zilol" жамоаси 6 балл билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "F" гуруҳи беллашуви натижалари:
Учинчи ўйин "G" гуруҳидан жой олган Мажмуа Ёшлар иттифоқининг "Smart", Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг "Transportchilar" ҳамда Этилен ишлаб чиқариш цехининг "Onex" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган қизиқарли беллашув натижасига кўра Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг "Transportchilar" жамоаси 5 балл билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "G" гуруҳи беллашуви натижалари: