August 28, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда қуввати 600 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежавчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ да 2023-2024 йиллар давомида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича 41 банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, тадбирлар тўлиқ бажарилганда 30.8 млн метр куб табиий газ, 19.442 минг кВт электр энергияси ҳамда 425.6 минг метр куб техник сув тежаш режалаштирилган.

Ишлаб чиқилган чора-тадбирда белгилаб олинган режага мувофиқ жорий йилнинг феврал ойида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурий биноси том қисмига қуввати 50 кВт бўлган ON GRID системали қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилган эди.

Ҳозирги кунда ушбу тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида мажмуада янада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, мажмуага қарашли "Қаршитермопласт" цехи биноларининг том қисмида қуввати 600 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, мажмуага қарашли «Эркатой -1, 2, 3, 4» мактабгача таълим муассасалари объектларида ҳам умумий қуввати 40 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, электр монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, чора-тадбирлар режасига кўра шу йил охирига қадар мажмуа атрофидаги автотураргоҳ учун 1100 кВт, Ишчилар шаҳарчаси учун 230 кВт, Ташқи сув таъминоти цехига қарашли Сув ҳайдаш иншооти учун 50 кВт ҳамда А ва В устун насос станциялари учун 2 кВт, «Медсервис» соғломлаштириш маркази учун 20 кВтли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатиш режалаштирилган.

Бундан кўзланган асосий мақсад йил охиригача умумий қуввати 2.04 МВт қуёш электр станцияси ўрнатиб, йиллик 4430.268 минг кВт электр энергиясини тежашдир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|