August 7, 2023

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехи бошлиғи Шомуродов Анвар Иркинович кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди 

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехи бошлиғи Шомуродов Анвар Иркинович кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2020.K.82.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2023-йил 7-август куни бўлиб ўтган йиғилишида, А. Шомуродов ўзининг 02.00.03-Органик кимё ихтисослиги бўйича “Карбон кислоталарнинг N-амино (бутин-2-ил) ҳосилаларининг синтези, хоссалари ва уларнинг фаоллиги” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Дастлаб ишни мазмуни билан кенгаш аъзоларини таништирган А.Шомуродов, ҳимоя давомида уларнинг саволларига ўз фикрларини ва илмий ишни олиб бориш давомида олган хулосаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш якунида кенгаш аъзолари томонидан, илмий иш кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун барча талабларга жавоб бериши эътироф этилиб, 100 фоиз овоз билан маъқулланди.

Ушбу муносабат билан Шўртан газ кимё мажмуасининг кўп минг сонли меҳнат жамоаси номидан Анвар Иркинович Шомуродовни муваффақиятли ҳимоя қилинган илмий даража билан табриклаган ҳолда келгусидаги илмий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|