October 22

Россиялик ишбилармонлардан иборат делегация вакиллари “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга ташриф буюришди

Қашқадарё вилоятига келган Россия Федерациясининг Карелия Республикаси ҳукумати аъзолари ҳамда Россиялик ишбилармонлардан иборат делегация вакиллари “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга ташриф буюришди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари ва Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбарияти ҳамда мажмуанинг саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши бўйича фаолият олиб борувчи мутахассислари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида, Россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат зоналарида фойдаланиш мумкин бўлган энг замонавий ўт ўчириш воситалари, оловга қарши қопламалар, ёнғиндан хабар берувчи ва уни ўчирувчи автоматик ускуналар тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, делегация азолари мажмуанинг замонавий технологиялари ва юқори самарадорликка эришиш учун қўлланилаётган инновацион ечимлари билан ҳам танишдилар.

Учрашув сўнгида, ҳар иккала тараф ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|