March 30, 2023

ТEМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА АВТОМАТИКА ВА ТEЛEМEХАНИКА ҚУРИЛМАЛАРИНИ МИКРОПРОЦЕССОРЛИ МАРКАЗЛАШТИРИШ

Темир йўл автоматика ва телемеханика қурилмалари ва тизимлари
ҳаракат таркибларини хавфсизлигини таъминловчи асосий қурилмалардан ва тизимлардан бири ҳисобланади, поездлар бошқаруви, уларнинг қайси темир йўл участкасини ёки секциясини банд қилиб турганлигига мос ҳолатда светофор ва стрелкаларнинг масофавий бошқарилиши, уларнинг қандай ҳолатда турганлигини назорат қилиш, уларнинг соз ёки носоз эканлигини аниқловчи ва бошқа функцияларни қамраб олган тизим бу электр марказлаштириш (ЭМ) тизими бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирда ЭМ тизимларининг 3 та тури мавжуд бўлиб улар қуйидагилар:
1. МПМ (микропроцессорли марказлаштириш);
2. МРМ (Реле – процессорли марказлаштириш);
3. ЭМ (Релели электр марказлаштириш).
Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларида энг кўп учрайдиган қурилмалар реле бўлиб, уларнинг ёрдамида поездлар ҳаракатини автоматик бошқариш, тартибга солиш ва бошқариш жараёнлари амалга оширилади, поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминланади. Ҳозирда ўн миллионлаб реле темир йўлларда фойдаланилмоқда. Ҳар қандай релени, айниқса темир йўл автоматикаси релесини энг муҳим кўрсаткичи бўлиб, уни ишончлилиги ҳисобланади. Чунки бу релеларга асосланиб, поездлар ҳаракатининг хавфсизлиги таъминланади. Реле тизимларининг асосий камчилиги шундаки катта ҳажмлилиги, электроэнергияни кўп талаб қилиши, юқори материал сиғими, станциялардаги технологик жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш тизимлари бошқарув қурилмалари билан мураккаб боғланишидир.

Электр марказлаштириш пулт таблоси
Электр марказлаштириш Релелар хонаси

Электрон ва электромеханик қурилмаларнинг ўрнида келадиган микропроцессорли қурилмалар (МПҚ) Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимлари эксплуатацион характеристикалари ошишига имкон беради.
Одатда МП қурилмалар кам сонли электрон компонентларни ўз ичига олиши ва бунинг шарофати билан унинг олдингиларидан янада юқори ишончлилиги, ҳажми кичиклиги ва оғирлиги камлигини айтиш мумкин.
Микропроцессорли марказлаштириш тизимини релели марказлаштириш билан таққослагандаги афзалликлари қуйидагилар:
• ягона иш жойидан туриб кўпгина станция ва перегонлар объектларини бошқариш имконияти;
• бир станция процессор қурилмалари сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировка (СМБ)нинг перегон қурилмалари ва ҳаракат таркиби ҳолати назорати ускуналари бошқарувини интеграция имконияти;
• бошқариш ва назорат объектлари ва марказлаштириш аппаратлари воситалари ҳолати ўрнатилган диагностик назорати мавжудлиги;
• сезиларли даражадаги кам ҳажмли қурилиш-монтаж ишлари;
• назорат қилиш қурилмалари ва назорат қилинадиган объектлар ўртасида фақат мис симли кабеллар билан эмас, балки оптик толали кабеллар билан маълумотлар узатиш воситаси сифатида фойдаланиш;

Бекат навбатчисининг автоматлаштирилган иш жойи

Дунё темир йўлларида биринчи МПМ тизимларини ишлатиш тажрибаси реле тизимларига нисбатан эксплуатацион ва техник фойдали эканлигини кўрсатди. Юртимизда ва чет эл мамлакатларида янги реле тизимли ЭМ изланишлари тўхтатилган. Микроэлектроника ва микропросессор технологияларини тез суръатларда ривожланиши ва такомиллашиши натижасида, вақтлар ўтиши билан МПМ тизими станция автоматикасининг асосий тизимига айланади.
Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина темир йўлларида станцияларда поездлар ҳаракатини ташкил этиш учун жуда кўп микропроцессорли марказлаштириш тизимлари қўлланилади. Улардан энг кўп тарқалганлари «МПЦ-2», «МПЦ-МПК», «МПЦ-И», «МПЦ-Д», «Эбилоcк-950» ҳисобланади.
Микропроцессорли марказлаштириш - станциядаги стрелка, светофор ва бошқа объектларни бошқариш учун мўлжалланган, иқтисодий жиҳатдан қулай электрон тизим ҳисобланади. У хавфсиз сигнализация технологияси соҳасида давом этаётган узоқ йиллик тадқиқотлар натижасида олинган кенг тажрибани инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Микропроцессорли тизимда кучли ва узлуксиз қувват манбаидан фойдаланилган бўлиб, рельс занжирлари, электрюритмалар, сигналлар, релелар каби электрон қуриламалардагидек таъминот бериладиган хизмат кўрсатилмайдиган аккумулятор батареясидан фойдаланилади.

Микропроцессорли марказлаштириш структуравий схемаси

МПМ асосий компонентлари қуйидагилар ҳисобланади:
- марказий қайта ишловчи тизим (МҚИТ) ёки марказий процессор (МП) бошқарув ва назорат тизимлари таъсирини яъни марказлаштириш мантиғини амалга оширади, микропроцессорли марказлаштиришга уланган рельс занжирлари ва барча релели тизимларнинг ҳолати ҳақидаги хабарни объект контроллери тизимлари ва реле контактлари орқали ўқилади.
- объект контроллери тизимлар (ОКТ) – ташқи қурилмалар (стрелка электрюритмасини, сигналларни, рельс занжирларини ва бошқа.) ни марказий процессор билан боғловчи интерфейс ҳисобланади.
Марказий қайта ишловчи тизим қуйидаиларни таъминлайди:
- бошқарув ва назорат тизимларидан келган командаларни буйруқларга ўзгартириб стрелкалар, светофор ва бошқа қурилмаларга хавфсиз кўринишда етказиш;
- маршрутдаги объектларнинг қулфланиши;
- маршрутларни автоматик ва сунъий ажратиш.
МПМ таркибига қуйидагилар киради :
― бошқарув ва назорат аппаратлари (БН АИЖ, Э АИЖ ва бошқ);
― марказий қайта ишловчи тизим (марказий процессор МП);
― объект контроллери (ОК) ва алоқа концентратори (АК);
― ЭМ ташқи қурилмалари (бошқарув ва назорат объектлари);
― электр таъминот қурилмаси (ЭТҚ);

Микропроцессорли марказлаштириш процессорли хона ва электромеханикнинг автоматлаштирилган иш жойи
Электромеханикнинг автоматлаштирилган иш жойи
Микропроцессор шкафи

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Темир йўл транспорти қатнови ошган сари, замонавий автоматика ва телемеханика қурилмаларини ва тизимларини микропроцессорли бошқарув ва назорат тизимларига ва қурилмаларига эҳтиёж ортиб боради. Микропроцессорли марказлаштириш ташиш жараёнида ахборот технологияларини жорий этишда ва темир йўл транспортининг таркибий қисмларини бошқаришда бир қатор афзалликларга эга. Улар релели марказлаштиришдан фойдаланишда амалга ошириб бўлмайдиган ахборотни қабул қиладиган биринчи манба билан ўзаро қулай алоқа сифатида хизмат қилади ва юқори даражадаги бошқарув тизимлари ва уларни қўшимча созламаларсиз осон тарзда боғлашга имкон беради.

Ушбу мақола Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизмати Катта Марказлашган ҳимоя хабарчиси ва алоқа монтёри Мустафаев Миржалол томонидан интернетдаги малумотлар асосида ёзилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|