February 16

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Брейн-ринг-2024" интеллектуал шоусига старт берилди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2024 йилги мавсумига старт берилди.

"Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2024 йилдаги биринчи "А" гуруҳ беллашуви Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг "Orion", "Қаршитермопласт" цехининг "Ekoplast" ҳамда Уй-жойдан фойдаланиш хизмати хотин-қизларидан ташкил топган "Boriga baraka" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг "Orion" жамоаси
"Қаршитермопласт" цехининг "Ekoplast" жамоаси
Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "Boriga baraka" жамоаси

Уч раунд давом этган билимлар беллашуви натижасига кўра "Orion" жамоаси 7 балл билан дастлабки беллашув ғолибига айланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг дастлабки беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоунинг дастлабки беллашувида фаоллик кўрсатган "Boriga baraka" жамоаси аъзосларига жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар тўплами совға қилинди.

"Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2024 йил мавсуми учун, қуръа ташлаш натижасига кўра шаклланган гуруҳлари ва ўйинлар кетма-кетлиги:

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|