"Шўртан ГКМ" МЧЖда ўрнатилган 5 мегаватт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари фойдаланишга топширилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 2023-2024 йилларга мўлжалланган, энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ишлаб чиқилган чора-тадбирларда белгилаб олинган режага мувофиқ, жорий йилнинг апрель ойида мажмуага қарашли объектларда ўрнатилган жами 5014 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияларининг барчаси тўлиқ ишга туширилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур станциялар фойдаланишга топширилиши натижасида электр станцияларда йилига қўшимча 7 300 000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мўлжалланган бўлиб, бу ўз навбатида нафақат электр энергиясини тежаш, балки яхшигина иқтисодий самарадорликка эришиш учун замин яратади.
Биргина 2023 йилнинг IV чораги бошидан токи 2024 йилнинг ҳозирги кунига қадар бўлган вақтда ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари жами 1 328 816 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқарган бўлиб, бунинг натижасида 1,2 млрд. сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.