August 29

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси остида "Истиқлол байраминг муборак бўлсин, она диёрим!" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Асланов кириш сўзи билан очиб берди ва кўп минг сонли мажмуа жамоасини Мустақиллигимизнинг 34 йиллик шодиёналари ҳамда яқинлашиб келаётган "Нефт ва газ саноати ходимлари куни" билан самимий қутлади. Табрик сўзларида Ш. Асланов ҳукумат ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан мажмуа олдига қўйилган вазифалар изчиллик билан амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлар экан, жамоа аъзоларининг сидқидилдан меҳнати, аҳиллиги ва фидойилиги учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонига асосан мажмуа Маиший хўжалик хизмати ходимаси, ҳунарманд-тикувчи Йўлдашева Маҳлиё Норпўлатовна "Шуҳрат" медали, ҳамда 30 июнь – "Ёшлар куни" муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонига мувофиқ мажмуа ёш мутахассиси Жалилов Абдикаримбек Абдиҳалил ўғли “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганлиги катта ифтихор ва ғурур билан қайд этилди. Бу мажмуа жамоаси меҳнатига берилган юксак баҳо ҳамда ишончнинг ифодаси сифатида эътироф этилди.

Шундан сўнг, мамлакатимизда нефт ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда нефт ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан мажмуа ва унинг тасарруфидаги корхоналарда фидокорлик билан фаолият олиб бораётган 17 нафар ишчи-ходим “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда мажмуа маъмурияти томонидан корхонада узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган яна 21 нафар ишчи-ходим "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

Барча фахрий ёрлиқ соҳиблари, шунингдек, пул мукофотлари билан ҳам тақдирландилар

Тадбирнинг иккинчи қисмида мажмуада ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш ҳамда уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг 3-саралаш босқичи беллашувига старт берилди.

Беллашувда мажмуа хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг “Қувноқ қизлар”, Ташқи сув таъминоти ва Электр таъминоти цехининг бирлашган "Океан" ҳамда Ички сув таъминоти цехининг "Томчи" жамоалари иштирок этишиб, байрам кайфиятини янада кўтаришди.

Иштирок этган жамоалар кўрик-танлов Низомига мувофиқ учта шарт бўйича ўзаро беллашишиб, шарт меъзонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Беллашув якунига кўра, Ташқи сув таъминоти ва Электр таъминоти цехининг бирлашган "Океан" жамоаси энг юқори балл билан ушбу саралаш босқичи ғолиблигини қўлга киритди ва финал босқичга йўл олди.

“Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг 3-саралаш босқичи беллашуви натижалари:

Тадбир якунида, иштирок этган жамоа аъзоларига мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилиб, тадбирга якун ясалди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|