July 30

“Наврўз кубоги–2025” волейбол мусобақаси ғолиблари аниқланди

"Спорт — саломатлик гарови, жамоавийлик — муваффақият калити!"
Айнан шу тамойил асосида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ходимлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида турли спорт мусобақаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг апрел-июль ойларида ўтказилган "Наврўз кубоги–2025" волейбол мусобақаси ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларида мажмуанинг турли цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 9 та жамоа ўзаро куч синашишди.

Тўрт ой давом этган муросасиз ва қизғин беллашувлар натижасида турнир жадвали қўйдагича кўриниш олди:

Мусобақа якунига кўра, Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи жамоаси 1-ўринни, Механик таъмирлаш цехи жамоаси 2-ўринни, Ички сув таъминоти цехи жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимидан фотолаҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|