July 7, 2023

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Ташқи сув таъминоти цехи фаолияти ҳақида

Ташқи сув таъминоти цехи Шўртан Газ Кимё Мажмуасининг 24.04.2001 йил №65-п
сонли буйруғига мувофиқ 2001 йил 25 апрелда ташкил топган.

Ташқи сув таъминоти цехи қуйидаги истеъмолчиларни узлуксиз сув билан таъминлаш учун мўлжалланган:

Мажмуанинг хом сувга бўлган эҳтиёжларини;
Мажмуа ва ташқи объектлари ва ишчилар шаҳарчаларини ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларини;
«Шўртаннефтгаз» Бошқармасини хом сувга бўлган эҳтиёжларини (шартнома асосида);
«Uzbekistan GTL» заводининг қурилиши ва технологик жараёнларини хом cувга бўлган эхтиёжларини (шартнома асосида);
«ЭНТEР ЭНГИНEEРИНГ» компаниясининг ишчилар шаҳарчасини хом сувга бўлган эҳтиёжларини ва «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг ташқи ҳудудлари ва ишчилар шаҳарчаларини ичимлик сувга, хом сувга бўлган эҳтиёжларини (шартнома асосида);«Шўртан Газ Кимё Мажмуаси» МЧЖ нинг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари ва ёрдамчи хўжалиги худудларини суғориш сувига бўлган эҳтиёжларини;
Бошқа корхона ва ташкилотларни хом сувга, ичимлик сувига, суғориш сувига бўлган эҳтиёжларини имкониятидан келиб чиққан ҳолда (шартнома асосида).

Ташқи сув таъминоти цехи саккизта қурилма ва битта қисмдан таркиб топган:

«А» устуни насос қурилмаси;
«Б» устуни насос қурилмаси;
«В» устуни насос қурилмаси;
«Буфер сиғими» насос қурилмаси;
«Сувни қайта хайдаш» насос қурилмаси;
«Сув иншооти» насос қурилмаси;
«Шўртан Газ Кимё Мажмуаси» МЧЖ - «Шўртаннефтгаз» Бошқармаси автомобил йўли ёқасини суғориш учун мўлжалланган насос қурилмаси;
Сув омбори. В - 11,5 млн. м3;
Механик таъмирлаш участкаси

“А” устуни насос қурилмаси.

Қарши Магистрал Каналидан (ПК-163) “Сувни хайдаш” насос қурилмасига ва «Шўртан Газ Кимё Мажмуаси» МЧЖ нинг ёрдамчи хўжалиги худудларига хом ва суғориш суви ҳайдаб беришга мўлжалланган.
Қурилмада ўрнатилган ЦН 400-105-С маркали еттита насосдан биттаси ишлаб турган вақтда сув хайдаб бериш 400 м3/соатни ташкил этади.

“Б” устуни насос қурилмаси.

Қарши Магистрал Каналидан (ПК360+40) 11.5 mln.m3 сиғимли Сув омборига ва «Шўртан Газ Кимё Мажмуаси» МЧЖ нинг ёрдамчи хўжалиги худудларига хом ва суғориш суви ҳайдаб беришга мўлжалланган.
Қурилмада ўрнатилган Д2000-100-2 маркали тўртта насосдан биттаси ишлаб турган вақтда сув ҳайдаб бериш 2000 м3/соатни ташкил этади.

“В” устуни насос қурилмаси.

“В” устуни насос қурилмаси Сув омборидан қуйидаги йўналишлар бўйича сув ҳайдаб беришга мўлжалланган:

Ички сув таъминоти цехининг ёнғинга қарши сув ҳавзаларига хом сув;
«Сувни ҳайдаш» насос қурилмасига хом сув;
«Шўртан Газ Кимё Мажмуаси» МЧЖ ва «УЗБEКИСТАН ГТЛ» заводининг ишчилар шаҳарчалари ва Мажмуа атрофини суғориш учун суғориш суви;
“ШЎРТАННEФТГАЗ” МЧЖ технологик эҳтиёжи учун хом сув;
«ЭНТEР ЭНГИНEEРИНГ» компаниясининг ишчилар шахарчаси эҳтиёжига ичимлик суви тайёрлаш учун хом сув;
«Узбекистан ГТЛ» заводининг технологик эҳтиёжи учун хом сув;

Қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати қуйидагиларни ташкил этади:

“Сувни ҳайдаш” насос қурилмасига сув узатувчи
1Д 500-63а маркали тўртта насосдан биттаси ишлаганда - 450 м3/соат
Мажмуа атрофининг суғориш эхтиёжлари учун сув узатувчи
К100-65-200 маркали насос ишлаганда - 100 м3/соат
К100-65-250 маркали насос агрегати ишлаганда - 85 м3/соат
Ички сув таъминоти цехи ёнғинга қарши сув ҳавзаларини
сув билан таъминловчи 200Д/90б маркали тўртта насосдан
биттаси ишлаганда - 600 м3/соат
«ЭНТEР ЭНГИНEEРИНГ» компаниясининг ишчилар
шахарчасига сув узатувчи ЛМ 80-50-50 маркали иккита
насосдан биттаси ишлаганда - 50 м3/соат
“ШУРТАННEФТГАЗ” МЧЖ эҳтиёжлари учун сув узатувчи
СНС-300/180 маркали иккита насосдан биттаси ишлаганда - 300 м3/соат
«Узбекистан ГТЛ» заводи эҳтиёжлари учун сув узатувчи
СНС-300/120 маркали учта насосдан биттаси ишлаганда - 300 м3/соат

«Буфер сиғими» насос қурилмаси.

«Шўртан Газ Кимё Мажмуаси» МЧЖ ва «УЗБEКИСТАН ГТЛ» заводининг ишчилар шаҳарчалари ва Мажмуа атрофи экинларини суғориш суви билан таъминлаш учун мўлжалланган.
Қурилмада ўрнатилган Д320-50 маркали иккита насосдан
биттаси ишлаганда сув узатиш қуввати - 320 м3/соат


«Сувни ҳайдаш» насос қурилмаси.

“Сувни қайта ҳайдаш” насос қурилмаси Мажмуа ва “Узбекистан ГТЛ” МЧЖни узлуксиз хом сув билан ҳамда Ёқилғи қуйиш шаҳобчаси каби ташқи истеъмолчиларни, “В” устуни насос қурилмасини, Сув омборини, Автотранспорт цехини, “Сув иншооти” қурилмасини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган.

Қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати қуйидагиларни ташкил этади:

Хом сув ҳайдаш учун Д1250-63а маркали насос
ишлатилганда - 740 м3/соат
Хом сув ҳайдаш учун 300Д-90б маркали насос
ишлатилганда - 740 м3/соат
Хўжалик ичимлик суви ҳайдаш учун К100-65-200а маркали
насосларни иккитадан биттаси ишлатилганда - 90 м3/соат

Технологик, хўжалик ичимлик суви тайёрлашга хом сув ҳайдаш
учун Д320-50 маркали насосларни учтадан биттаси ишлатилганда - 320 м3/соат
300Д-90б
Чегара постига ичимлик суви ҳайдаш учун мўлжалланган
МКм 5/8 (Ҳ=104м, н=2900 айл/дақ) маркадаги иккита насосдан
биттаси ишлатилганда - 7.2 м3/соат

“Сув иншооти” насос қурилмаси.

Иккита қурилмадан иборат:
а) Сув иншооти;
б) “Шўртан ГКМ” МЧЖ – “Шўртаннефтегаз” бошқармаси автойўли ёқасидаги ўсимликларни суғориш учун мўлжалланган “Г” устуни насос қурилмаси;

а) Сув иншооти:
Ичимлик суви тайёрлашга ва “Шўртан ГКМ” МЧЖ ва “Узбекистан ГТЛ” заводи ишчилар шахарчаларини хўжалик ичимлик суви ва ёнғинга қарши айланма тизимини сув билан таъминлаш учун мўлжалланган.

Қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати қуйидагиларни ташкил этади:

Хўжалик ичимлик суви ҳайдаш учун 1К 80-65-160 маркали
насосларни тўртадан биттаси ишлатилганда - 50 м3/соат
Шахарчаларнинг ёнғинга қарши айланма тизимига сув ҳайдаш
учун К 100-80-160 маркали насосларни иккитадан биттаси
ишлатилганда - 80 м3/соат

б) “Шртан ГКМ” МЧЖ – “Шўртаннефтегаз” МЧЖ Автойўли ёқасидаги дарахтларни суғориш учун мўлжалланган насос қурилмаси:
ШГКМнинг “Шўртан ГКМ” МЧЖ – “Шўртаннефтегаз” Бошқармаси Автойўли ёқасидаги ўсимликларни суғориш суви билан таъминлаш учун мўлжалланган “Г” устуни насос қурилмаси.

Қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати қуйидагиларни ташкил этади:

Автойўл ёқасига суғориш суви ҳайдаш учун 4Д315-71
маркали насос ишлатилганда - 315 м3/соат
Автойўл ёқасига суғориш суви ҳайдаш учун К200-90
маркали насос агрегатларидан учтадан биттаси ишлатилганда - 200 м3/соат
Автойўл ёқасига суғориш суви ҳайдаш учун ИСW150-400А
насос ишлатилганда - 187 м3/соат

“Сув омбори”.

Сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган;
Захира сув ҳавзаси бўлиб, истеъмолчиларга “В” насос қурилмаси, “Буфер сиғими” насос қурилмаси ва “Шўртан ГКМ” МЧЖ – “Шўртаннефтегаз” Бошқармаси Автойўли ёқасидаги ўсимликларни суғориш учун мўлжалланган насос қурилмалари орқали сув таъминотини амалга оширишга мўлжалланган.
Сув омборининг тўлиқ сиғими 11,5 млн. м3 ни ташкил қилади.

Ташқи сув таъминоти цехи “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг мустақил бўлинмаси
ҳисобланади ва ушбу Низомга асосан фаолият юритади.
Цехнинг тузилиши ва иш ўринлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтни қайта ишлаш
заводларининг мухандис-техник ходимларининг сони ва ишлаб чиқариш бошқарувининг типик таркибига мувофиқ ўрнатилади ва хар йили меҳнатга хақ тўлаш доирасида “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг бош директори томонидан тасдиқланади.
Ташқи сув таъминоти цехи ҳар бир ходимининг вазифалари, ҳуқуқлари,
мажбуриятлари ва жавобгарлиги “Шўртан ГКМ” МЧЖ бош директори томонидан тасдиқланган мансаб йўриқномасига асосан белгиланади.
Ташқи сув таъминоти цехи йиллик ва чораклик ишлаб чиқариш топшириқларига
ҳамда РОТ (Режали Огоҳлантирувчи Таъмирлаш) жадвалига асосан ўз фаолиятини режалаштиради.
Ташқи сув таъминоти цехи ўз фаолиятида таянади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати қарорлари ва фармойишларига;
Ишлаб чиқариш фаолияти буйича амалдаги меҳнат қонунлари, қарорлар, қоидалар, юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари ва кўрсатмалари бўйича;
Цех фаолиятига алоқадор “Шўртан ГКМ” раҳбарияти ва Бош энергетик хизмати кўрсатмалари, цехда ўрнатилган режали топшириқлар, ишлаб чиқариш-техник ҳужжатлар;
Барча қурилма ва жиҳозларнинг ишлатиш бўйича йўриқномалари;
Иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги амалдаги қоидалар;
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, газ хавфсизлиги, ёнғиндан ҳимоя қилиш ва саноат хавфсизлиги қоидалари;
Электр қурилмаларининг хавфсизлик қоидалари, ҳимоя воситаларини ишлатиш ва синовдан ўтказиш қоидалари, “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг ички меҳнат қоидалари ва ушбу Низом;
“Шўртан ГКМ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган сиёсат ва мақсад;

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|