Шўртан газ кимё мажмуасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг саралаш босқичи Б-гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи Б-гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида мажмуанинг телеграмдаги ёшлар канали орқали ўтказилган #Мен_севган_ғазал челленжи ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Кўрик-танлов Мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан, мажмуада фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг фарзандлари ўртасида ўтказилган бўлиб, танлов шартларига асосан қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:
Навоийхонлик йўналиши бўйича:
1-ўрин - Эргашева Солиҳа Умар қизи;
2-ўрин - Холбоев Шокир Ҳамид ўғли;
3-ўрин - Муталова Афруза Элбековна.
Бобурхонлик йўналиши бўйича:
1-ўрин - Жононова Гавҳар, Жононова Севара, Жононова Фарзона;
2-ўрин - Номозов Фирдавс, Номозова Кумушхон, Номозова Малика;
3-ўрин - Рахмонова Дилрабо.
Ғолибларга мажмуа маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Шундан сўнг "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг "Б" гуруҳ беллашувига старт берилди.
Беллашувда мажмуа Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехи ва Метрология хизматининг бирлашган "AFANDINING JIYANLARI", Завод марказий лабораториясининг "ULFATLAR" ҳамда Мажмуа хотин-қизларидан ташкил топган "QUVNOQ QIZLAR" жамоалари иштирок этишди.
Иштирок этган жамоалар кўрик-танлов Низомига мувофиқ тўртта шарт бўйича ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.
Шартлар якунига кўра Мажмуа хотин-қизларидан ташкил топган "QUVNOQ QIZLAR" жамоаси Б-гуруҳ беллашувида энг юқори очко тўплаб ғолибликни қўлга киритгани ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехи ва Метрология хизматининг "AFANDINING JIYANLARI" жамоаси иккинчи, Завод марказий лабораториясининг "ULFATLAR" жамоаси учинчи ўринга эгалик қилдилар.
“Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи "Б" гуруҳи беллашуви натижалари:
"QUVNOQ QIZLAR" жамоаси 100 балл;
"AFANDINING JIYANLARI" жамоаси 91 балл;
Танлов якунида иштирок этган жамоа аъзоларига мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.