"Шўртан ГКМ" МЧЖда «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг прогноз маълумотларига кўра Республикамизда жорий йил ёз мавсумида юқори ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши кутилмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 418-F-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 10 июлдан 10 августга қадар “Шўртан ГКМ” МЧЖ да Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбири эълон қилинди.
Мазкур ойлик учун ишлаб чиқилган тадбирлар-режасига асосан мажмуада меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, саноат, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, объектларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан автоматик дарак бериш тизим ва мосламалари, сиғимларни сув билан совитиш ва кўпик билан ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари (сув ҳовузлари, гидрант, гидромонитор, барча турдаги (сувли, кўпикли, кукунли, углекислотали) ўт ўчириш тизимлари, қуруқ қувурлар, ички ўт ўчириш жўмраклари, мотопомпалар, қуруқ ва ҳўл қудуқлар ва ҳоказо), ўт ўчириш воситаларининг бутлиги ва доимий созлиги навбатдан ташқари текширувдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, ёнғин хавфини олдини олиш мақсадида суюлтирилган газ маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган идишларни тасдиқланган график асосида мунтазам равишда махсус ускуналар ёрдамида кунига икки мартадан совитиб турилиши йўлга қўйилган.
Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг масъуллари ёрдамида мажмуа муҳандис-техник ходимлари, ҳарбийлашган ёнғиндан сақлаш хизмати ва газдан қутқарув хизматлари ходимлари ўртасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирларининг мақсад ва моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ҳамда керакли кўрсатмалар берилмоқда.